Ўтган йили суиқасддан омон қолган Словакия Бош вазири Роберт Фицо сўнгги уч кундан бери соғлиғида муаммоларга дуч келмоқда.
Бу ҳақда у "Facebook"даги ватандошларига видеомурожаати орқали маълум қилган.
"Суиқасд чоғида олган жароҳатлар сўнгги уч кун давомида мени ташвишга солмоқда. Мен иш дастуримнинг бир қисмини бекор қилишимга тўғри келди".
Фицога суиқасд 2024 йил 15 май куни Словакия ғарбидаги Ҳандлова шаҳрида содир бўлган. У нафақадаги ёзувчи Жураж Синтула томонидан отиб ташланди, у ҳукм чиқарилгунга қадар ҳибсга олинган. Бош вазир бир нечта жароҳатлар олди, бир қатор операцияларни ўтказди ва фақат 2024 йил июлида ўз хизмат вазифаларига қайтишга муваффақ бўлди.
Фицо 10 апрель куни қўшимча операцияларни ўтказиши кераклигини маълум қилди.