Словакия бош вазири Роберт Фицо Ғарб Украинадаги вазият бўйича энг ёмон қарор қабул қилишидан қўрқаётганини айтди.
Бу ҳақда у 26 февраль куни Парижда бўлиб ўтиши режалаштирилган айрим Европа ва жаҳон етакчиларининг учрашуви олдидан айтди.
“Душанба куни биз гаплашишимиз керак бўлган мавзулар ҳақида мавжуд маълумотлар мени титратади. Ғарб Украинадаги вазият бўйича мумкин бўлган энг ёмон қарорни қабул қилишга интилмоқда, деб қўрқаман”, — деди Фицо.