Роберт Фицо 9 май куни Ғалаба куни нишонланадиган Москвага ташриф буюришини ва президент Владимир Путин билан учрашишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Словакиянинг TASR давлат ахборот агентлиги ўз махсус мухбирига таяниб.
Фицо ҳозирда Ереванда ўтказилаётган Европа сиёсий ҳамжамияти саммитида иштирок этмоқда.
"Мен словак аёллари ва эркаклари номидан озодлик учун миннатдорчилик билдириш мақсадида Қизил армиянинг Номаълум аскар қабрига гул қўяман ва президент Путин билан қисқа учрашувим бўлиши керак. Бу ҳаммаси. Мен ҳеч қандай ҳарбий парадда қатнашмайман. Формат аввалгидек бўлади", — дея агентлик Фицонинг гапларидан иқтибос келтирмоқда.
Роберт Фицо бир неча бор Европа давлатларининг Украинани қўллаб-қувватлаши борасида шубҳа билан фикр билдирган ва Россия билан сиёсий муносабатларни қайта тиклаш тарафдори сифатида чиқиш қилган.