Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, президент Владимир Путин қарорига биноан, Ғалаба куни муносабати билан 8–9 май кунлари Украина билан бир томонлама сулҳ жорий этилади.
Вазирлик Украина томони ҳам шу каби қадам ташлашини кутаётганини билдирган.
Шу билан бирга, Владимир Зеленский Россиядаги байрам тадбирлари фонида эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар ҳақида огоҳлантирган. Жавобан Россия томони байрам хавфсизлигини таъминлаш учун барча чоралар кўрилишини маълум қилди.
Москва, шунингдек, эҳтимолий ҳужумлар юз берса, жавоб чоралари кескин бўлишини таъкидлаб, Киев марказига зарба бериш эҳтимолини истисно этмади.
Россия Мудофаа вазирлиги Киевдаги тинч аҳоли ва хорижий дипломатик ваколатхоналар ходимларини хавфсизлик нуқтаи назаридан шаҳарни тарк этишга чақирди.
Маълум қилинишича, мазкур ташаббус ҳақида Владимир Путин аввалроқ Дональд Трамп билан телефон мулоқотида ҳам маълум қилган.