Теҳрон давлат оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Ҳўрмуз бўғозида АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига қарашли фрегатга иккита ракета келиб тушган.
Эрон томонининг даъво қилишича, АҚШ ҳарбий кемаси Жаск шаҳри яқинида бўлган ва Теҳроннинг огоҳлантиришларига жавоб бермаган. Хабарда айтилишича, ракета зарбаларидан сўнг кема ортга чекинган.
Ҳозирча кемага қанчалик шикаст етгани ёки жароҳатланганлар борлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Ушбу хабарлар расман ёки мустақил манбалар томонидан ҳали тасдиқланмади.