Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Sky News: Сикстин капелласидан қора тутун кўтарилди

Sky News: Сикстин капелласидан қора тутун кўтарилди

7 май оқшомида Сикстин капелласида йиғилган кардиналлар Рим-католик черкови раҳбарлиги лавозимига номзодлар бўйича илк овоз бериш босқичини ўтказдилар.

Бироз вақт ўтиб, капелла мўрисидан қора тутун кўтарилди, бу эса понтифик ҳали танланмаганини англатади.

Конклавда (папани сайлаш жараёнида) бутун дунёдан 133 нафар кардинал иштирок этмоқда.Рим папасини сайлаш учун учдан икки қисм овоз, яъни камида 89 нафар кардиналнинг розилиги керак бўлади.

Ватикан маъмуриятининг хабар беришича, кейинги овоз бериш пайшанба тонгига режалаштирилган. Ҳар куни тўрт мартагача овоз бериш босқичлари ўтказилиши мумкин.

Сикстин капелласи мўрисидан чиққан оқ тутун ва қўнғироқлар жаранглаши янги Рим папаси сайланганини билдиради.

Янги понтифик одатда сайлангандан сўнг бир соат ичида Авлиё Пётр майдонига қараган балконда кўриниш беради. Майдонда аллақачон минглаб диндорлар йиғилган бўлиб, улар янги папанинг чиқишини кутишмоқда.

Киритилди: 09:56 08.05.2025. Ўқилди: 737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!