Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Скутердаги ҳуқуқбузарликлар учун ҳам жарималар белгиланди

A A A
Скутердаги ҳуқуқбузарликлар учун ҳам жарималар белгиланди

Президент томонидан имзоланган янги қонунга кўра:

✅ скутерлар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариб бораётган шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгиларига риоя этмаслик —

БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида (125 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

✅ Скутер ва самокатларни белгиланган тартибда нур қайтаргичлар ва чироқлар билан жиҳозланмасдан ҳайдаса —

БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солинади.

✅ Индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг ва скутерларнинг ҳайдовчилари одамларни ташиса —

БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солинади.

✅ Скутер ёки индивидуал ҳаракатланиш воситасини бошқариб бораётган шахснинг алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсирида ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши —

БҲМнинг уч баравари миқдорида (1 млн 125 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу қонун 28 ноябрдан эътиборан кучга киради.

Киритилди: 15:55 29.10.2024. Ўқилди: 1109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!