Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Сити”дан янги бомба трансфер бўлиши мумкин. Гвардиола Ольмони ўз сафига тортмоқчи

“Сити”дан янги бомба трансфер бўлиши мумкин. Гвардиола Ольмони ўз сафига тортмоқчи

Испания терма жамоаси ва Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Дани Ольмо фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш вариантига эга. Бу ҳақда Relevo журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, 27 ёшли хавбекни "Манчестер Сити" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ольмо хизматига шахсан "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола қизиқиш билдирмоқда.

Ольмо "кўк-анорранглилар" билан 2030 йил ёзигача шартнома мажбуриятлари билан боғланган. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг бозор нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:24 13.05.2025. Ўқилди: 362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!