Олий таълим вазири Конгратбай Шариповга кўра, сиртқи таълим шакли эскирган ва уни масофавий, мослашувчан тизим билан алмаштириш лозим.
Вазирнинг таъкидлашича, бу масала сўнгги беш йил давомида муҳокама қилинган.
Дунёда масофавий ва мослашувчан ўқиш шакллари кенг қўлланиляпти — талабалар ўзларига қулай темпда, фанларни танлаб ўқиш имконига эга. Шу моделни Ўзбекистонда ҳам жорий этиш зарур, деди у.