Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Сирдарёга сафарбар этилган ҳарбийлар доимий хизматни ўташ жойларига қайтди

Сирдарёга сафарбар этилган ҳарбийлар доимий хизматни ўташ жойларига қайтди

Шу йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида техноген тусдаги фавқулодда вазият юз бериб, вилоятнинг Сардоба, Оқ олтин ва Мирзаобод туманларида аҳоли яшаш манзиллари ҳамда ҳудудлар сув ва кўчки остида қолди. Бинолар, йўллар, коммуникация тармоқлари вайрон бўлди, аҳоли вақтинча бошқа ҳудудларга эвакуация қилинди.

Тошқин оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида Мудофаа вазирлигининг барча ҳарбий округларидан ҳарбий хизматчилар Сирдарё вилоятига сафарбар этилди. Ана шу фурсатда армия ва халқ бирлиги, мардларимиз Ватан ва халқ осойишталиги йўлида доим камарбаста хизматда эканлиги яққол намоён бўлди.

Сирдарёга сафарбар этилган ҳарбийлар доимий хизматни ўташ жойларига қайтди

Ўтган муддат давомида ҳарбий хизматчилар қўйилган устувор вазифани адо этиб, аҳоли яшаш манзиллари, ҳудудлар, инфратузилма ва ижтимоий объектлар, йўллар ва телекоммуникация тармоқларида тозалаш, тиклаш ва бунёдкорлик ишларида фидойилик кўрсатишди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг хабар беришича, 1 июнь куни ҳарбий хизматчилар буйруққа асосан ўзларининг доимий хизматни ўташ жойларига қайтди.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси ва Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари томонидан колонналарнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланиши таъминланди. Шарқий ҳарбий округ қўшинлари эса Гулистон-Марғилон йўналишида темир йўл платформалари орқали манзилга етиб борди.

Сирдарёга сафарбар этилган ҳарбийлар доимий хизматни ўташ жойларига қайтди 

Ҳа, Ватанимиз мардлари доимо жанговар шай, осойишталик барқарорлигини таъминлаш йўлида собитдирлар.

Бажарилган ишлар бўйича фактлар: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи полковник Баҳром Зулфиқоров «Сардоба» сув омбори билан юз берган фалокат тафсилотлари ҳақида маълум қилади.

Жумладан, бевосита ҳарбийлар томонидан:

* 750 та хонадонни тозалаш, чиқиндиларни олиб ташлаш ва янги қурилиш молларини ташиш ишлари амалга оширилди;

* 6 та аҳоли пунктида 1405 нафар ҳарбий қурилиш ҳудудида қурилиш чиқиндиларини олиб чиқишда иштирок этди;

* Махсус алоқа бўлими томонидан 1,5 км, 20 та устун алоқа кабели демонтаж қилинди. Талафот кўрган 40 та алоқа мобил базаси тикланди;

* 4 та ҳудуддаги 156 нафар мавсум бошидан буён 4603 нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилди.

* Ҳарбий тиббий ходимлар томонидан 200 га яқин аҳолидан таҳлилллар олинди;

* Ҳарбий топографлар томонидан талофат кўрган ҳудудларнинг 1000 тадан ортиқ аэро ва космик суратлари тайёрланди.

 

Киритилди: 14:22 02.06.2020. Ўқилди: 2069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!