Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ота хорижда бўлган ўғлининг ўрнига невараси учун алимент тўлади. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, Россия Федерациясида ишлаётган алимент тўловидан қарздорлиги бўлган фуқаронинг фуқаролик паспортини олиш учун Ўзбекистонга келишига тўғри келган, лекин МИБ ходимларининг тақиқи учун у қайта хорижга чиқа олмаслигини билиб, алимент қарзини тўлалаш учун МИБ идорасига отасини юборган.
Суд қарорига асосан қарздор А.А.дан бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пули ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Бироқ қарздор ота чет давлатга кетиб, алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари ва тушунтириш ишлари натижасида қарздорнинг отаси томонидан набирасига вояга етгунига қадар ҳисобланган 36 млн сўм алимент пулини 3000 АҚШ доллари кўринишида тўлаб берди.
Шу боис тарафларнинг келишуви ва ундирувчининг аризасига биноан мазкур ижро ҳужжатининг ижроси тамомланди.