Бугун 9 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистон бош вазири Ўзбекистон билан чегарада поездларнинг кечикиши учун айбдорларни жазолашни талаб қилди

Қозоғистон бош вазири Ўзбекистон билан чегарада поездларнинг кечикиши учун айбдорларни жазолашни талаб қилди

Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов Ўзбекистон билан чегарада юк вагонларининг тўпланишига йўл қўйган компания раҳбарларини жавобгарликка тортишни буюрди.

Бу ҳақда Бектенов ҳукумат йиғилишида Қозоғистон темир йўллари раиси Талгат Алдибергеновга шундай буйруқ берган.

Ҳукумат раҳбари бу масалани тезкор ва ҳар томонлама ҳал этиш зарурлигини таъкидлади. “Бу ҳолатга сабаб бўлган компания раҳбарларини жавобгарликка тортинглар, менга хабар беринглар”, - деб кўрсатма берди Бектенов.

Алдибергенов, ўз навбатида, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари муаммони ҳал қилиш бўйича ҳамкорликда иш олиб бораётганини маълум қилди.

“Ўзбекистонда фавқулодда штаб ташкил этилди, барча ваколатли идоралар 24/7 иш режимига ўтди.

Минглаб дон ортилган вагонлар Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида қолиб кетгани, транспорт ҳалокатига сабаб бўлгани аввалроқ хабар қилинган эди. КЖД хабарига кўра, тирбандлик Ўзбекистоннинг Сариоғаш бекатининг ўтказиш имконияти чеклангани билан боғлиқ.

Киритилди: Бугун 13:59. Ўқилди: 546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!