Бугун 9 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Каннаваро ФИФА томонидан тақдим қилинган базаларни кўздан кечирмоқда (фото)

Каннаваро ФИФА томонидан тақдим қилинган базаларни кўздан кечирмоқда (фото)

Айни кунларда АҚШда ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Мундиал иштирокчиларига турнир давомида фойдаланиладиган машғулот майдонлари, тренажёр заллари, меҳмонхоналар ҳамда логистика билан боғлиқ инфратузилмалар ҳақида маълумотлар тақдим этилмоқда. Бугун делегациямиз мутахассислари Аустин шаҳрига ташриф буюриб, жамоалар учун ажратилган база билан танишишди. Бундан ташқари, Сан Диего ва Хюстондаги локацияларни ҳам кўздан кечириб, якуний хулосалар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Қайд этиш жоиз, турнир давомида ФИФА томонидан 61 та локация танланган бўлиб, улар мусобақа иштирокчиларининг истиқомат қилиши ва машғулот ўтказиши учун мўлжалланган. Жойлаштириш жараёни терма жамоаларнинг ўйинлар ўтказиладиган шаҳар ва стадионлар географиясидан келиб чиқиб белгиланади. Гуруҳ босқичи учрашувлари давомида иштирокчилар бошқа шаҳарларга махсус чартер рейслари орқали етиб бориб, ўйин якунлангач ўз базасига қайтиб келишади.

Киритилди: Бугун 07:15. Ўқилди: 1123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!