Россия президенти Владимир Путин 2025 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсиши 1 фоиз атрофида, инфляция эса 6 фоиз атрофида ёки ундан паст бўлиши кутилаётганини айтди.
Путин бу ҳақда Стратегик ривожланиш ва миллий лойиҳалар бўйича кенгаш йиғилишида маълум қилди.
"Жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган пасайиш кузатилди ва инфляциянинг пасайиши билан бирга ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ҳам секинлашди. Йил охирига келиб ўсиш 1 фоиз атрофида, инфляция эса 6 фоиз атрофида ёки ундан паст бўлади. Умуман олганда, кўзланган мақсадга эришилмоқда", - дея таъкидлади у.
Путиннинг қўшимча қилишича, паст ишсизлик ва ўртача инфляцияни сақлаб қолган ҳолда иқтисодий суръатни босқичма-босқич ошириш учун шароитлар яратилган. Унинг қайд этишича, Марказий банк келгуси йилда инфляция 4-5 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқда.
У, шунингдек, ҳукумат 2030 йилгача иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар режасини тайёрлаганини маълум қилди ва келаси йил охиригача иқтисодий ўсиш суръатларини жаҳон стандартларига тенг ёки ундан пастроқ бўлишига эришиш учун платформа яратиш мақсадида уни зудлик билан амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.