Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Сирдарёда кўприк синиб, йўли чўкиб кетди

Сирдарёда кўприк синиб, йўли чўкиб кетди

Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги кўприк балкалари синиб, йўли чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди, деб ёзмоқда Қалампир.uz.

Маълум қилинишича, туман ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 10 километрида жойлашган зовур кўпригининг Тошкент-Жиззах йўналишидаги қисмида 5 та балкалар синиб кетган.

Ушбу носозликлар бартараф этилгунга қадар, Тошкент-Термиз йўналишидаги барча транспорт воситалари ҳаракати чекланиб, уларнинг ҳаракати М-34 Тошкент-Душанбе автомобиль йўлининг 103-152 километри (жами 49 километр) ва А-376 Қўқон-Жиззах автомобиль йўлининг 219-237 километри (жами 18 километр) орқали вақтинча ташкил этилади.

“Барча йўналишларда ЙПХ постлари ташкил қилиниб, ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилган”, дейилади хабарда.

Киритилди: 18:30 16.09.2023. Ўқилди: 8334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!