Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Сирдарёда футбол майдонида одамлар устига Captiva ҳайдаган ҳайдовчи 4.5 йилга қамалди

A A A
Сирдарёда футбол майдонида одамлар устига Captiva ҳайдаган ҳайдовчи 4.5 йилга қамалди

Воқеа 29 май куни Сайхунобод туманида содир бўлган. Ушбу шахс муқаддам ҳам судланган.

«Иккинчи айланган вақтимда машинамнинг бурчаги бир болага тегиб кетди. Кейин шунча воқеа бўлди, таваккал дедим-да, стадион дарвозасига қараб ҳайдадим. Ўша орада машинани тошбўрон қилишди. Ҳаммадан узр сўрайман. Тавба қилдим. Охирги имконият беришингизни сўрайман», дейди ҳайдовчи.

Судда даъвогарлар ундан шикояти йўқлигини билдирган. Лекин машинаси олд қисми билан икки нафар шахсни туртиб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани сабабли уни оқлаб бўлмаслиги таъкидланган. Унга нисбатан 4 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Киритилди: 05:15 26.09.2024. Ўқилди: 1643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!