Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Сирдарёда фуқаролар инвестиция киритиб, 23 000 АҚШ долларидан айрилди

Сирдарёда фуқаролар инвестиция киритиб, 23 000 АҚШ долларидан айрилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.W.” МЧЖ раҳбари Б.Э. фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг маблағларини гўёки инвестиция кўринишида ўзининг фаолиятига жалб этиб, фуқароларга ушбу маблағлари эвазига ҳар ой 10 фоиз миқдорида устама тўловлари тўлаб беришни ваъда қилиб, 4 нафар фуқаронинг жами 23 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:45 17.11.2022. Ўқилди: 2203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!