Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сирдарё вилоятидаги АЁҚШда сифатсиз автобензин сотилиш ҳолати аниқланди

Сирдарё вилоятидаги АЁҚШда сифатсиз автобензин сотилиш ҳолати аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида "С.Й.О." МЧЖга қарашли АЁҚШ томонидан сотилаётган АИ-92 маркали автобензиндан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган 9 914 литр автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.

Шунингдек, аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.

Киритилди: 18:11 20.05.2025. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!