Бугун 9 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сирдарё вилоятида сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқарган АЁҚШга нисбатан чора кўрилди

Сирдарё вилоятида сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқарган АЁҚШга нисбатан чора кўрилди

Ўзэнергоинспекциянинг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида “G.O.T.” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида (АЁҚШ) АИ-80 маркали автобензиндан намуналар олиниб, лаборатория таҳлилига юборилди.

Таҳлил натижасига кўра, мазкур ёқилғи маҳсулоти давлат стандартлари талабларига жавоб бермаслиги — яъни сифатсиз экани аниқланди.

Мазкур қонунбузарлик ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига мувофиқ, реализация қилинган нефть маҳсулоти қийматининг 50 фоизи миқдорида — 18,7 миллион сўм жарима қўлланилди.

1️⃣ Шу билан бирга, сифатсиз маҳсулотларнинг қолган қисмини сотувга чиқармаслик ҳамда уларнинг сифатини тиклаш чораларини кўриш бўйича расмий кўрсатма берилди.

Киритилди: 18:03 06.10.2025. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!