✈️ Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Сирдарё туман Ободонлаштириш бошқармасида амалга оширилган харидларда Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлари ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
✈️ Ўрганишлар натижасида Ободонлаштириш бошқармаси томонидан жорий йилнинг 14 июнь санасида “Экскаватор-Погрузчик” харид қилиш учун ўтказилган бошланғич қиймати 954 млн сўмлик харид жараёнида иштирокчиларни баҳолашда “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 46-моддаси талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланди.
✈️ Мазкур ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.