Бугун 21 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Сингапур дунёнинг энг хавфсиз давлати

Сингапур дунёнинг энг хавфсиз давлати

Сингапур 2006 йилдан бери 12-марта глобал хавфсизлик рейтингида биринчи ўринни эгаллади, дея хабар беради Синьхуа.

Бу ҳақда Гэллап институтининг Глобал хавфсизлик ҳисоботида айтилади.

2024 йилда сингапурликларнинг 98 фоизи тунда ёлғиз юрганда ўзини хавфсиз ҳис қилишини айтди. Бу Гэллап томонидан қайд этилган дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Ҳисоботда қайд этилишича, сингапурликлар доимий равишда юқори даражадаги хавфсизликни сақлаб келган.

Сўров шуни кўрсатдики, эркаклар ва аёллар бир хил даражада ўзларини хавфсиз ҳис қиладилар: 2024 йилда эркакларнинг 98 фоизи ва аёлларнинг 97 фоизи ўзини хавфсиз ҳис қилган.

Ҳисоботда бу кўрсаткичлар жиноятчилик даражасининг пастлиги, ҳуқуқ-тартиботнинг самарали таъминланиши ва жамоат тартибининг юқори даражаси билан изоҳланади.

Киритилди: 22:05 20.09.2025. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!