Сидней шимолидаги барча Сидней шаҳар пляжлари акула ҳужуми хавфи юқори бўлгани сабабли жамоатчилик учун ёпилди.
Бу ҳақда Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штати полицияси эълон қилди.
"Сиднейнинг шимолий томонидаги барча пляжлар кейинги хабарнома берилгунга қадар ёпиқ ва бу қарор доимий равишда кўриб чиқилади", дейилади агентлик учинчи акула ҳужумидан кейин берган баёнотида. Бу 19 январь куни кечқурун шаҳарнинг шимолий қисмида жойлашган шаҳар пляжи бўлган Мэнли-бичда содир бўлган.
Шунингдек, сўнгги 48 соат ичида одамга қарши тўртинчи акула ҳужуми 20 январь куни эрталаб Янги Жанубий Уэльс қирғоғида қайд этилгани ҳақида хабар берилган. Ҳодиса Сиднейдан 400 километр шимолда, минтақанинг Марказий қирғоғида жойлашган Пойнт-Пломер пляжидла содир бўлган. Ҳужумдан сўнг 39 ёшли эркак оёқларида жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.