Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Си Цзиньпин мамлакат хавфсизлик кучларини "энг ёмон сценарийга тайёрланишга" чақирди

A A A
Си Цзиньпин мамлакат хавфсизлик кучларини "энг ёмон сценарийга тайёрланишга" чақирди

Хитой раҳбари Си Цзиньпин мамлакат хавфсизлик кучларини "энг ёмон сценарийга тайёрланишга" чақирди, чунки Коммунистик партия ташқи ва ички таҳдидларга қарши курашни кучайтирди - CNN

"Биз энг ёмон ва экстремал сценарийларга тайёр бўлишимиз, кучли шамоллар, тўлқинлар ва ҳатто хавфли бўронларнинг оғир синовига дош беришга тайёр бўлишимиз керак", деди у ККП Марказий қўмитасининг хавфсизлик комиссияси йиғилишида.

Си Цзиньпин Хитой хавфсизлик кучларини модернизация қилишни давом эттириш ва уларнинг жанговар самарадорлиги оширишга чақирди. Хусусан, у хавф-хатарларни мониторинг қилиш ва эрта огоҳлантириш тизимларини ривожлантириш, сунъий интеллект ва бошқа янги воситаларни жорий қилиш ҳақида гапирди.

Киритилди: 20:50 01.06.2023. Ўқилди: 3058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!