Хитой ва Франция чуқур ўзгаришлар шароитида масъулиятни намоён этишлари керак, чунки дунё чорраҳада турибди. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзиньпин Франция президенти Эммануэль Макрон билан Пекинда бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтди.
"Дунё айни дамда бир асрда кўрилмаган, шиддат билан ривожланаётган кенг кўламли ўзгаришларни бошидан кечирмоқда. Инсоният яна бир бор чорраҳада туриб, ўзининг навбатдаги йўналишини белгиламоқда. Хитой ва Франция масъулият ва қатъият кўрсатиши, кўп қутблилик байроғини баланд тутиши, зулмат ва туманни ёриб ўтиб, тарихнинг ўнг томонида қатъий туриши керак", - деди Хитой раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Хитой ва Франция ўз халқларининг туб манфаатлари ва халқаро ҳамжамиятнинг узоқ муддатли манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар доим турли тўсиқларни енгиб ўтиб, янада барқарор ва муваффақиятли ҳар томонлама стратегик шерикликни таъминлаш учун тенг ҳуқуқли мулоқот олиб борган. Си Цзиньпин таъкидлаганидек, томонлар “тенг ва тартибли кўп қутбли дунёни ҳамда инклюзив ва ўзаро манфаатли иқтисодий глобаллашувни илгари суриш учун янги ҳисса қўшиш” устида ҳам ишламоқда.