Мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги тенг ҳуқуқли муносабатларгина умумбашарий хавфсизликни таъминлайди.
Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Япония агрессиясига қарши Хитой халқининг қаршилик кўрсатиш уруши ва жаҳон антифашистик урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги шарафига парад бошланишидан олдин айтиб ўтди.
"Инсониятнинг тақдири муштарак. Фақатгина мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги тенг ҳуқуқли муносабатлар, аҳил-иноқ яшаш умумий хавфсизликни таъминлайди, урушларнинг асл сабабларини бартараф қилади ва тарихий фожиалар такрорланишининг олдини олади", — деди Хитой раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, Хитой Халқ Озодлик Армияси (ХХҚ) жаҳон даражасидаги армия қурилишини тезлаштириши ва миллий суверенитетни қатъий ҳимоя қилиши керак.