Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Си Жинпин ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун Сталин ва Мао Цзэдун тактикаларидан фойдаланмоқда

Си Жинпин ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун Сталин ва Мао Цзэдун тактикаларидан фойдаланмоқда

The Wall Street Journal нашрининг таъкидлашича, у ўз фаолияти давомида Сталин ва Мао каби ҳокимиятнинг юқори доираларида тозалаш ишларини олиб бормоқда. Хусусан, Хитой мудофаа, ташқи ишлар ва қишлоқ хўжалиги вазирлари лавозимидан четлатилди.

У Мао Цзэдуннинг Сиёсий бюро аъзоларидан ўз раислигидаги йиллик йиғилишларда ўз-ўзини ва бир-бирини танқид қилишни талаб этиш амалиётини тўғридан-тўғри ўзлаштирган, деб қайд этади нашр.

Шунингдек, Хитойнинг амалдаги раҳбари Сталин ва Мао каби ўзини ўз авлодининг энг буюк коммунистик назариётчиси сифатида кўрсатмоқда ва шахсга сиғиниш тизимини шакллантирмоқда.

Бундан ташқари, WSJ Си Жинпиннинг Сталин ва Мао билан ўхшашлигини ўзаро кузатув ва яширин хабар бериш тизимини рағбатлантиришида ҳам кўради.

Киритилди: 13:41 06.07.2026. Ўқилди: 1136 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!