Бугун 3 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Швейцарияда содир бўлган фожиали ёнғин қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ

Швейцарияда содир бўлган фожиали ёнғин қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ

Швейцариянинг Кран-Монтана шаҳрида содир бўлган фожиали ёнғин қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурхонов маълум қилди.

"Мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги ва Швейцариядаги дипломатик ваколатхоналари маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Ҳозирги вақт ҳолатига кўра, вафот этганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари аниқланмаган", - дейилади хабарда.

Маълумот учун, янги йил оқшомида Швейцариянинг Алп тоғларидаги Кран-Монтана курортидаги барда ёнғин содир бўлиши оқибатида 40 киши ҳалок бўлган, яна 115 киши оғир жароҳатлар олган эди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғинга ёғоч шифтга яқин жойда ўрнатилган пиротехника сабаб бўлган. Бар бинонинг ертўла қисмида жойлашгани ва чиқиш эшигининг торлиги сабабли одамлар тезда ташқарига чиқа олмаган.

Ушбу ҳодиса муносабати билан Швейцарияда беш кунлик мотам эълон қилинган.

Киритилди: 23:12 02.01.2026. Ўқилди: 238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!