Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россияда ўзбекистонлик мигрант ОМОНчилар томонидан калтаклаб ўлдирилди

Россияда ўзбекистонлик мигрант ОМОНчилар томонидан калтаклаб ўлдирилди

Манбаларга кўра, воқеа 12 декабрда Хабаровскда содир бўлган. Кучишлатар тузилмалар вакиллари кафелардан бирини сабабсиз бостириб кириб, у ердаги ўзбекистонликларни аёвсиз калтаклаган.

Натижада икки фуқаро бошидан жиддий жароҳат олиб комага тушган, уларнинг қўл-оёқлари синдирилган. Комага тушганлардан бири бир неча кундан кейин вафот этган. Яна бир ўзбекистонлик ҳозирда шифохонада оғир аҳволда даволанмоқда.

Марҳум Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Жумавой қишлоғидан эканлиги айтилмоқда. Ҳозирча марҳумнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинмаган.

Киритилди: 17:11 02.01.2026. Ўқилди: 2211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!