2025 йил март ойи ҳолатига кўра, Швейцарияда блокланган Россия активлари миқдори 7,4 миллиард Швейцария франкига (8,4 миллиард доллар) етди.
Бундай маълумотларни видеоалоқа орқали ўтказилган матбуот брифингида мамлакат Иқтисодий масалалар бўйича давлат котибияти (SECO) вакили маълум қилди.
2024 йил августида конфедерацияда музлатилган Россия активлари миқдори 7,1 миллиард франкни (8 миллиард доллар) ташкил этди.
Бошқарманинг таъкидлашича, бу кўчмас мулк, автомобиллар, санъат асарлари, мебель ва мусиқа асбобларига тегишли. Шу билан бирга, Швейцарияда иммобилизация қилинган Россия Федерацияси Марказий банки активларининг умумий миқдори 2024 йил августига нисбатан ўзгаришсиз қолди – 7,2 миллиард швейцария франки (8,1 миллиард доллар).