Россия Украинадаги уруш бошланганидан бери Европадан кучлироқ бўлиб қолди — деб ёзади Германиянинг Die Welt нашри.
Унда айтилишича, Россия қурол-яроғ ишлаб чиқаришни Европага қараганда анча тез оширган. Бу эса НАТО учун стратегик таҳдид ҳисобланади.
Сўнгги уч йилда Европа ўзининг юқори аниқликдаги қуроллар заҳирасини тўлдириш ўрнига, Украйнага бериб, уларни камайтириб юборди, дейилади нашрда.