Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

НАТО Хитойнинг ҳарбий салоҳиятидан ҳайратда

A A A
НАТО Хитойнинг ҳарбий салоҳиятидан ҳайратда

НАТО Хитой ҳарбий-саноат комплексига киритилаётган сармоялардан ва унинг армияси кучаяётганидан ҳайратда. Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте Japan Times билан суҳбатда маълум қилди.

«ХХР ўз ҳарбий-саноат комплексини кучайтираётганини назарда тутсак, биз Хитойга нисбатан ёндашувларда ишонувчан бўлишимиз мумкин эмас», — деди Рютте.

Унинг таъкидлашича, ХХРнинг кемалари АҚШникидан кўп, Пекин 2030 йилгача ядровий каллаклари сонини мингтага етказади.

Рютте Хитойни Вашингтоннинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги шерикларига қарши «исёнчи» дея таърифлади.

Киритилди: 08:54 08.04.2025. Ўқилди: 3979 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар