Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Швейцария Олимпиада мезбонлиги учун ариза бермоқчи

Швейцария Олимпиада мезбонлиги учун ариза бермоқчи

Швейцария 2030 ёки 2034 йилги қишки Олимпия ўйинларини ўтказмоқчи.

"Бизда 2030-йилларда қишки Олимпиада ва Паралимпиадани ўтказиш учун потенциал ва аҳолининг қўллаб-қувватлови бор", - дейилади Швейцария МОҚ расмий сайтида.

Аввалроқ, Франция ва Швеция ҳам 2030 йилги мусобақани қабул қилмоқчилиги ҳақида маълум қилинганди. 2030 ва 2034 йилги Олимпия ўйинлари мезбонлари ХОҚнинг 2024 йили Парижда ўтказиладиган сессиясида аниқ бўлади.

2026 йилги қишки Олимпиада эса Италияда ўтказилади.

Киритилди: 22:28 29.11.2023. Ўқилди: 990 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!