Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Швейцария 15 майдан бошлаб ХАМАСни расман тақиқлайди

Швейцария 15 майдан бошлаб ХАМАСни расман тақиқлайди

2025 йил 15 май куни Швейцарияда ХАМАС ва унга алоқадор ташкилотлар фаолиятини тақиқловчи қонун кучга киради.

Жаҳон ОАВлари хабар беришича, янги ҳуқуқий ҳужжат мамлакат ҳудудидан гуруҳ аъзолари учун хавфсиз бошпана сифатида фойдаланишнинг олдини олишга, шунингдек, ХАМАСга алоқадор шахсларни мамлакатга киришни тақиқлаш ва депортация қилиш тартиб-қоидаларини соддалаштиришга қаратилган.

Қарор парламент томонидан 2023 йил 7 октябрда ХАМАСнинг Исроилга ҳужумига жавобан 2024 йил декабрида қабул қилинган. Расмийларнинг таъкидлашича, қонунчилик ҳуқуқ-тартибот идораларини Швейцария ҳудудида ХАМАСга ҳар қандай кўринишдаги ёрдамга қарши туриш учун “зарур воситалар” билан таъминлайди.

Қонун шунингдек, полицияга профилактика чораларини қўллаш ҳуқуқини беради - киришни тақиқлаш, депортация қилиш, кузатув. ХАМАСнинг Швейцария молия тизимидан “терроризмни молиялаштириш мақсадида” фойдаланиш эҳтимолини олдини олиш учун унга киришини блоклашга алоҳида урғу берилган.

Киритилди: 17:39 30.04.2025. Ўқилди: 413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!