Бу ҳақда SVT хабар бермоқда.
Полиция марҳумнинг шахсини расман тасдиқламади, бироқ воқеа юзасидан бир неча киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.
Асли ироқлик Салван Момика 2018 йилда Швецияга келиб, яшаш учун рухсатнома олган. Момика 2023 йилда исломга қарши ҳаракатлари билан танилган. У бир неча бор Қуръонни ёқиш акцияларини уюштирган, жумладан, Швеция парламенти, Ироқ элчихонаси ва Стокголм бош масжиди яқинида шундай ҳаракатларни амалга оширган.
"30 январ куни Стокголм суди Момикани этник ёки миллий гуруҳга қарши нафрат жиноятларида айблаган иш бўйича қарор чиқариши керак эди", деб хабар беради SVT.