Швециянинг Эрубру шаҳрида мусулмон оилаларнинг фарзандлари таҳсил оладиган Alsalamskolan мактабига ўт қўйилди.
Мактаб директори Ҳусайн Алдаоди SVT телеканалига берган интервьюсида жиноятни ниқоб таққан икки номаълум шахс амалга оширганини маълум қилди. Уларнинг мактабга ўт қўяётгани акс этган видеокузатув тасвирлари полицияга топширилган.
“Улар биринчи қаватнинг ойнасини синдириб, ёнувчан моддани ичкарига отишган. Ҳодиса эрталаб барвақт содир бўлгани учун, яхшиямки, мактабда ҳеч ким йўқ эди”, – деди Ҳусайн Алдаоди.
Айни пайтда полиция ушбу ҳодиса бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Ҳодиса натижасида мактабга қанчалик зарар етгани ҳақида маълум қилинмади.