Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Швецияда банкротлик тўғрисида ариза берган компаниялар сони рекорд даражада кўпайди

A A A
Швецияда банкротлик тўғрисида ариза берган компаниялар сони рекорд даражада кўпайди

Швецияда банкротлик тўғрисида ариза берган компаниялар сони январь ойида 2022 йилнинг шу ойига нисбатан 47 фоизга ошиб, 622 тага етди, бу мамлакат учун сўнгги 10 йилдаги рекорддир. Бу ҳақда Bloombergёзмоқда.

Creditsafe маълумотларига кўра, январь ойида банкрот бўлган бешта йирик компаниядан учтаси қурилиш саноати вакиллари эди. Сабаби уй-жой бозоридаги инқироз.

Кўчмас мулкка бўлган талабнинг пасайиши унинг ўртача нархининг ўтган йилнинг биринчи чорагидаги энг юқори кўрсаткичларига нисбатан 16 фоизга тушишига олиб келди.

Калифорния университети иқтисодчиси Жоанна Бломнинг айтишича, чакана сотувчилар ва меҳмонхоналар кузда банкрот бўлган ва энди бу тенденция саноат ва сармоя билан боғлиқ тармоқларда кузатилмоқда.

Киритилди: 20:59 02.02.2023. Ўқилди: 2609 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!