Мамлакат ҳукумати Россиянинг 2022 йилда Украинага бостириб киришини олдиндан тахмин қила олмагани учун хавфсизлик хизматларига билдирилган танқидлардан сўнг, янги ташқи разведка агентлигини тузиш режасини давом эттирмоқда.
Швеция Ташқи ишлар вазири Мария Мальмер Стенергарднинг таъкидлашича, хавфсизлик соҳасидаги мураккаб вазият ва Швециянинг NATO'га аъзолиги разведка тузилмасини иттифоқдошлар стандартларига мослаштиришни талаб этмоқда. Янги агентлик бевосита ҳукуматга бўйсунади ва ҳарбий разведка (MUST) ҳамда хавфсизлик хизмати (SAPO) билан ҳамкорликда ишлайди.
Лойиҳа қиймати тахминан 302 миллион долларни ташкил этади ва бу маблағ асосан қуролли кучлар бюджетидан йўналтирилади. Янги тузилмани ташкил этиш ишлари йил якунида бошланиши режалаштирилган.