Швеция Россиянинг провокацияларидан қўрқмайди, деди мудофаа вазири Пал Жонсон президент Владимир Путин Украинага қурол етказиб бераётган Ғарб мамлакатларига зарба беришни таклиф қилгандан сўнг.
Швеция вазирининг изоҳи у Украинага узоқ масофага учувчи ракеталар ва учувчисиз самолётлар харид қилиш учун «катта маблағ ажратилишини» эълон қилган пайтга тўғри келди.
«Сўнгги пайтларда биз сезаётган Россиянинг кескинлашуви ва провокацияси бизни Украинани қўллаб-қувватлашдан қўрқитишга уринишдир ва бу барбод бўлади. Бу амалга ошмайди», - деди Жонсон Стокголмда украиналик ҳамкасби Рустем Умеров билан қўшма матбуот анжуманида журналистларга.
«Украинани қўллаб-қувватлаш ҳам тўғри, ҳам ақлли иш ва бу ўз хавфсизлигимизга қўйилган сармоядир, чунки (Украинанинг) хавфсизлиги ҳам бизнинг хавфсизлигимиз», - деди у.