Швеция ҳукумати Стокгольмдаги Эрон элчихонасининг айрим ходимлари учун қисқа муддатли визалар бериш ва узайтиришни тўхтатди.
Бу ҳақда Швеция расмийлари расман эълон қилишди.
Уларнинг таъкидлашича, бу қарор Эронда Швеция фуқаросининг қатл этилишига жавобан қабул қилинган. Ушбу қарордан сўнг, Ислом Республикаси элчихонаси ходимларига янги қисқа муддатли визалар берилмайди ва мавжуд визалар узайтирилмайди.
Аввалроқ Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Европа Иттифоқи Эронда Швеция фуқаросининг қатл этилишини қоралашини ва буни "бемаъни зўравонликнинг шафқатсиз ҳаракати" деб билишини айтган эди.