Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Шуша ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди

Шуша ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди

Озарбайжоннинг Қорабоғ вилоятидаги Шуша шаҳри 2024-йил учун ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди. Бу ҳақда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Ислом олами маданият вазирларининг 12-конференсиясида маълум қилинди.

Қарор бир овоздан қабул қилинди. Шуша шаҳри Озарбайжон тарихий, маданий, ижтимоий-сиёсий ҳаётининг муҳим марказларидан бирига, жумладан, ислом сивилизацияси рамзига айланди.

2022-йил Озарбайжонда Шуша йили деб эълон қилинганди. Шуша маданий ҳаётини жонлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида мусиқа байрамлари, шеърият кунлари, кўплаб маҳаллий ва халқаро маданий тадбирлар ўтказилганди. Халқаро Туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) Шуша шаҳрини 2023-йил учун туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилди. Кейин тадбирда Шуша ҳақида видеоролик намойиш этилди.

2020-йил 8-ноябр куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Шуша шаҳри арман босқинидан озод қилинганини эълон қилди. Шаҳар марказида Озарбайжоннинг уч рангли байроғи кўтарилди.

Маълумот учун, Шуша 1992-йил 8-майда Арманистон қуролли кучлари томонидан босиб олинган.

Киритилди: 10:39 26.09.2023. Ўқилди: 1749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!