Бугун 28 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Шри-Ланкада етти буддавий роҳиб ҳалок бўлди

Шри-Ланкада етти буддавий роҳиб ҳалок бўлди

Шри-Ланканинг Пансиягама ҳудудида жойлашган На Уяна монастирига мансуб етти буддавий роҳиб телеферик ҳалокати оқибатида вафот этди. Ҳодиса 24 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида содир бўлган.

Daily Mirror нашри ёзишича, ҳалок бўлганлар орасида Россия, Руминия ва Ҳиндистон фуқаролари ҳам бор. Жасадлар Гокарелла ва Курунегала шифохоналарига етказилган.

Маълумотларга кўра, ҳалокат пайтида 13 роҳиб муқаддас жойда диний маросимларни бажариб, монастирга қайтиб келаётган бўлган. Икки роҳиб вагондан сакраб тушиб енгил жароҳат олган, яна тўрт киши оғир ҳолатда касалхонага етказилган.

Расмийлар дастлабки маълумотларга асосланиб, фожеага телеферикни тортиб турувчи кабелнинг узилиши сабаб бўлганини билдирди. Ҳодиса юзасидан Пансиягама полицияси терговни давом эттирмоқда.

Киритилди: 15:53 25.09.2025. Ўқилди: 920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!