Шотландия жанубидаги Корсволл маёғи деворлари остидан ичида 132 йиллик мактуб мавжуд шиша идиш топилди, деб хабар беради BBC.
Ўлчами 20 сантиметрни ташкил этадиган бутилка Шимолий маёқ бошқармаси муҳандис-механиги Росс Рассел томонидан маёқни текшириш давомида аниқланган.
«Бу шу қадар ҳаяжонли бўлдики, худди ўтмишдаги ҳамкасбларимиз билан учрашиб қолгандек эдик», — дейди маёқ назоратчиси 77 ёшли Барри Миллер.
Шиша идиш ичидаги мактубга 1892 йил 4 сентябр санаси қўйилган бўлиб, у 30 метрли минорага янги турдаги юритиш ускунасини ўрнатган уч нафар муҳандис номидан патқаламда ёзилган. Улар маёққа ёритиш ускунасини ким ва қайси фирма вакиллари ўрнатганини ёзиб қолдирган.
Таъкидланишича, бу Шотландиядаги маёқдан шу вақтга қадар топилган бутилка ичидаги биринчи мактуб ҳисобланади.