Бугун 14 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия Буюк Британия таркибидан чиқиш масаласини муҳокама қилади

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия Буюк Британия таркибидан чиқиш масаласини муҳокама қилади


The Telegraph нашрининг хабар беришича, ушбу ҳудудлар раҳбарлари эртага Буюк Британия таркибидан эҳтимолий чиқиш масаласини муҳокама қилиш учун йиғилади.

Нашр маълумотларига кўра, улар мустақиллик бўйича референдумлар ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритишни истамоқда. Илк бор ушбу учала ҳудудга ҳам шундай имкониятни қўллаб-қувватлайдиган сиёсатчилар раҳбарлик қилмоқда.

Шу билан бирга, Буюк Британия ҳукумати фақат Лондон референдумлар ўтказилишини эълон қилиши мумкинлигини таъкидламоқда ва у буни амалга оширишни режалаштирмаяпти.

Шотландия ва Уэлс Европа Иттифоқига алоҳида аъзо бўлиш истиқболини, Шимолий Ирландия эса биратўла Ирландияга қўшилиш масаласини кўриб чиқмоқда, дейилади хабарда.

Киритилди: 20:45 13.09.2026. Ўқилди: 617 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!