Марказий ҳужумчи Артём Довбик ёзги трансферлар вақтида Римнинг "Рома" клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Calcio in Pillole хабар беради.
Манбага маълум бўлишича, украиналик футболчи билан хайрлашиш ташаббускори "бўрилар"нинг янги бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини ҳисобланади. Довбик италиялик мутахассиснинг режаларига тўғри келмаяпти. Римликлар аллақачон Бундеслига ва АПЛ клублари билан Довбикни сотиш бўйича дастлабки музокараларни ўтказган.
Ҳужумчи Италия чемпионатининг ўтган мавсумида 32 та ўйинда иштирок этган. 27 ёшли Довбик 12 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Унинг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.