Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клубига ўтганидан сўнг, собиқ жамоаси “Рома” билан хайрлашди.
"Менга унутилмас хотиралар ҳадя этган клуб билан хайрлашиш вақти келди. "Рома" либосини кийиш шараф эди - бу голлар, ўйинлар ва жамоадошларим, мураббийлар штаби ва ажойиб мухлислар билан бўлган махсус дақиқаларга тўла саёҳат эди.
Майдондаги ҳар бир дақиқа, нишонлаган ҳар бир гол ва буюк мураббийлардан олган ҳар бир сабоқ учун миннатдорман. “Рома” менинг қалбимда доим алоҳида ўрин тутади – менга ишонганингиз ва ҳар дақиқада мени қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Янги боб бошланмоқда, лекин бу хотиралар мен билан абадий қолади.
Ҳурмат ва муҳаббат билан, Элдор Шомуродов", — деб ёзди Шомуродов.
Шомуродов 2021 йилнинг ёзидан буён “Рома”да ўйнади. 2024/2025 йилги мавсумда 30 ёшли Элдор 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.