Туркия Суперлигаси 9-туридан ўрин олган баҳсда «Истанбул Башакшеҳир» ўз майдонида «Галатасарой»ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобига мағлубиятга учради.
Дастлаб Лерой Сане 45+3-дақиқада ҳисобни очди. 59-дақиқада эса Элдор Шомуродов мувозанатни тиклади. Бироқ орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Сане дублни расмийлаштирди.
Шу тариқа, «Галатасарой» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 25 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Башакшеҳир» эса 6 очко билан 15-ўринда бормоқда.
Туркия Суперлигаси. 9-тур
«Башакшеҳир» — «Галатасарой» 1:2
Голлар: Шомуродов (59) — Сане (45+3, 61).
Башакшеҳир — Шенгезер, Шаҳинер (Эбоселе, 46), Дуартэ, Опоку, Оперӣ, Калужинский, Туруч, Кемен, Креспо (Ўзгур, 80), Харит (Да Кошта, 46), Шомуродов.
Галатасарой — Чақир, Шаллаӣ, Айҳан, Бардакчи, Елмали (Яковс, 73), Торрейра, Гундўған (Акгюн, 74), Сане (Кутлу, 86), Сара (Лемина, 74), Йилмаз, Икарди (Осимҳен, 74).