Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Шолц канцлер лавозимида сўнгги нутқни сўзлади

Шолц канцлер лавозимида сўнгги нутқни сўзлади

Германия канцлери вазифасини бажарувчи Олаф Шолц ушбу лавозимда жамоатчилик олдида сўнгги нутқини сўзлади. Сиёсатчи Гамбургдаги Нойенгамме концлагери озод этилганининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросим меҳмонларига мурожаат қилди.

"Немислар бошлаган урушдан, нацистларнинг террор режимидан, миллионлаб бегуноҳ аёллар, болалар ва эркакларнинг ўлдирилишидан олинган энг муҳим сабоқлардан бири шундаки, бизнинг қитъамиз, халқларимиз ўртасидаги урушларни ўтмишда қолдиришимиз кераклигига бўлган чуқур ишончимиздир", – дея фикр билдирди Шолц.

Унинг сўзларига кўра, Владимир Путин "яна Европага уруш олиб келгани" янада ачинарли. "Биз бунга кўникмаслигимиз ва бундай ҳолатни қабул қилмаслигимиз керак", — дея таъкидлади сиёсатчи.

Шолц Европани “эркинлик, демократия ва ҳуқуқий жамиятнинг жонли ва нафас олаётган тимсоли” деб атади ва бу тамойиллар “ҳарбий империализм ҳамда халқаро ҳуқуқни менсимаслик билан мос келмаслигини” урғулади.

"Шунинг учун бутун дунё бўйлаб, шу жумладан ўз мамлакатларимизда ҳам автократлар, экстремистлар ва популистлар бу тинч ва бирлашган Европага ҳужум қилиб, уни барбод этишга уринаётгани ажабланарли эмас. Aйниқса Германия бунга йўл қўймаслиги лозим, чунки биз империализм, ҳуқуқсизлик ва ирқий нафрат олиб келадиган даҳшатларни унутмаслигимиз шарт", — деди Шолц.

Киритилди: 20:43 04.05.2025. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!