Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Шольц Германия мудофаа бюджетини ЯИМнинг 3,5 фоизигача ошириш ғоясини танқид қилди

Шольц Германия мудофаа бюджетини ЯИМнинг 3,5 фоизигача ошириш ғоясини танқид қилди

Шольц Германия мудофаа бюджетини ЯИМнинг 3,5 фоизигача ошириш ғоясини танқид қилди.

Бу таклиф “Яшиллар” партиясидан канцлерликка номзод Роберт Ҳабек томонидан илгари сурилмоқда.

"Мудофаа бюджетини 80 миллиард евродан 140 миллиард еврогача, деярли икки баравар оширишни таклиф қиляпсизлар, лекин бу пул айнан нимага сарфланишини ва қаердан олиниши кераклигини тушунтирмаяпсизлар. Буни ким тўлайди? Фуқароларми?", — деди канцлер Stern журналига берган интервьюсида.

Немис оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Германия 2024 йилда ўн йилликлар давомида биринчи марта мудофаа ҳаражатларини ЯИМнинг 2 фоизи даражасига етказди. Шу билан бирга, Германияда ҳарбий харажатларни янада кўпайтириш учун маблағни қаердан топиш масаласи жудаям долзарб бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 22:00 08.01.2025. Ўқилди: 524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!