АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг Хитойга қарши эҳтимолий янги тарифлари бўйича сармоядорларнинг хавотирлари Хитой юани 1 долларга нисбатан 7,33 РМБ гача пасайишига олиб келди. Бу 2023-йил июн ойидан бери энг паст кўрсаткич.
Хитой ва минтақанинг баъзи қўшни мамлакатлари фонд индекслари пасайишни намойиш этди - Гонконгдаги Ҳанг Сенг 0,8 фоизга, Хитойнинг континентал CСИ 300 0,2 фоизга, Япониянинг Никкеи 225 0,3 фоизга пасайган.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Хитой юанига нафақат АҚШнинг сайланган президентининг гаплари, балки Хитой иқтисодиётида давом этаётган салбий ҳодисалар ҳам босим ўтказмоқда - 31 декабрдан бошлаб юан курси беш савдо сессияси давомида пасайган.