Россияга жойлаштирилган Шимолий Корея қўшинларининг 10 минг кишилик контингентининг аксарияти аллақачон Украина билан чегарадош Курск вилоятидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этмоқда, деди АҚШ Давлат департаменти вакили.
Департамент матбуот котиби ўринбосари Ведант Пателнинг сўзларига кўра, Шимолий Корея аскарлари қанчалик самарали бўлиши «кўп жиҳатдан руслар уларни ўз армиясига қанчалик мослаштира олишига боғлиқ».
«Улар енгиб ўтишлари керак бўлган баъзи қийинчиликлар - бу ўзаро мувофиқлик, тил тўсиғи, буйруқ ва бошқарув ва алоқа», дея қўшимча қилди у.
Украина президенти Владимир Зеленский бир неча кун олдин Шимолий Корея контингентининг бир қисми сўнгги ойларда Россия билан чегарадош минтақадаги айрим ҳудудларни эгаллаб олган Украина армиясига қарши жангларда қатнашаётгани ҳақида хабар берган эди.
Шимолий Корея қўшинларининг Россияда бўлиши Украинадаги можаро кенгроқ прокси урушга айланиб кетишидан қўрқувни кучайтирди.